Ушбу сайлов барчамиз учун, айниқса, фуқаролик жамияти учун катта синов – ҚР Президенти

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Мажилис ва маслихатлар сайловида овоз берди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари Ал-Фаробий номидаги Ўқувчилар саройида жойлашган сайлов участкасида бўлиб, Қозоғистон Республикаси Мажилиси ва маҳаллий маслихатлар сайловида ўз танловини қилди.

ОАВ вакилларини Қасим-Жомарт Тоқаев сайловлардан нимани кутаётгани қизиқтирди.

«Ушбу сайлов мамлакатда демократияни ривожлантириш йўлидаги яна бир қадам бўлиши керак. Ҳар бир сайлов фуқаролик жамияти тараққиётининг синовидир. Парламентимизда турли партиялар бўлишига катта умид қиламан», - деди Давлат раҳбари.



Сўнгги хабарлар