+7 (701) 759 90 19
USD 411.54 EUR 458.13
RUB 5.84 CNY 57.64
Янгиликлар

Ушбу инқироздан кейин тиббиёт, таълим, рақамлаштириш соҳаларига устувор аҳамият берилади - Маулен Ашимбаев

4 Апрель 18:14
Баҳам кўринг:
Ушбу инқироздан кейин тиббиёт, таълим, рақамлаштириш соҳаларига устувор аҳамият берилади - Маулен Ашимбаев

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Маулен Ашимбаев Facebook саҳифасида глобал коронавирус пандемияси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у эпидемия билан курашаётган қозоқ халқини оғир дамда бирдамликка чақирди, деб хабар беради Kazinform.

«Мамлакатимиз, дунёнинг бошқа давлатлари қатори, инқирозни бошдан кечирмоқда. Маълумки, Президент ушбу муаммони бартараф этиш учун кенг кўламли чора-тадбирлар қабул қилди. Улар асосан эпидемияга қарши курашиш ва аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Жумладан, марказда ва ҳудудларда тегишли ишлар амалга оширилди. Келажакда буларнинг барчаси ижобий таъсир кўрсатишига шубҳа йўқ. Шунинг учун биз ҳозир сабр-тоқатли бўлишимиз керак. Биз бунданда оғир пайтларда ҳам таслим бўлмаган халқмиз. Ўтган асрда ҳам биз даҳшатли очарчилик ва жаҳон урушларидан омон қолдик. Ота-боболаримиз бирдамлик ва сабр-тоқат туфайли буларнинг барчасини енгиб ўтишди. Қанчалик қийин бўлмасин, бу бизнинг бирлигимиз ва бирдамлигимизга путур етказа олмади», - деб ёзади у.

Маулен Ашимбаев, биз ҳозир ҳам худди шу тарзда бирлашишимиз, ваҳима қўзғамаслигимиз лозимлигини, яхлик миллат сифатида янада бирлашиш ҳақида ўйлашимиз кераклигини айтди.

«Келинг, нафақат бугунги кун ҳақида, балки келажак ҳақида ҳам ўйлайлик. Давлат ҳеч кимни оч қолдирмайди. Президент номидан барча муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Сабрли бўлмоғимиз лозим. Биз ҳар доим йўққа қаноат, борга шукур қилган халқмиз. Бу қадриятларни йўқотмайлик. Шундай конструктив лаҳзада, келинг, яхлик миллат сифатида бирдимлигимизни мустаҳкамлаш ҳақида ўйлайлик. Мустақиллик ва мамлакат қадр-қимматига эътибор берайлик», - деб ёзди Маулен Ашимбаев.

У қўллаб-қувватлаш чораларини амалга оширишда техник муаммолар мавжудлигига тўхталди. Шунингдек, у келажакда бундай камчиликлар такрорланишининг олдини олиш учун янги ресурслар ишга туширилаётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Маулен Ашимбаев, пандемиядан кейин дунёда катта ўзгаришлар бўлишини айтди.

«Бу инқироздан кейин баъзи устуворликлар ўзгариши аниқ. Ишонч билан айтиш мумкинки, бутун дунё ривожланишнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Биз ўша пайтда ҳимоясиз бўлмаслигимиз керак. Ушбу вазиятда бизнинг заиф томонларимиз кўриниб қолмоқда. Биз уни бартараф қилишимиз керак. Буларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, Давлат раҳбари тиббиёт, таълим ва рақамлаштириш соҳаларини ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни қўйди. Яъни, инқироздан кейин ушбу йўналишларни жонлантиришга устувор аҳамият берилади. Иқтисодиётни диверсификация қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Президент бундан бошқа аниқ қадамлар ташлашни ҳам буюрди. Буларнинг барчасини бажариш учун бирлигимизни мустаҳкамлайлик», - деди Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари.

Маулен Ашимбаев, шунингдек, халқни ушбу мураккаб вазиятдан синмасдан ўтишга, бир оиланинг фарзандларидек Президент атрофига жипслашишга чақирди.

«Халқимиз: «Кўпчилик билан кўрган тўй», дейишади. Нафақат биз, балки бутун дунё ушбу қийинчиликка дуч келди. Шундай экан, таслим бўлмайлик, юрт улуғлигини унутмайлик. Ҳеч қандай ваҳимага тушмайлик, таслим бўлмайлик. Биз руҳи кучли халқмиз. Фуқароларимизнинг Мадҳияни куйлашгани ва кучли бирдамликнинг намунаси бўлишгани ҳам шундан далолат беради. Мамлакатнинг барча ҳудудларида ишлаётган кўнгиллиларнинг ҳам машаққатли ишини қадрига етиш керак. Орамизда армия сафига ўз ихтиёри билан қўшилишни истаганлар кўплиги ҳам қувонтиради. Шундай қилиб, мана шу оғир кунларда, бир оиланинг фарзандлари каби Президентимиз атрофида бирлашайлик. Шунда биз ушбу синовдан ғолибона ўтамиз ва мақсадларимизга эришамиз. Юртимиз фаровон, халқимиз тинч бўлсин, Қозоқ халқи абадий яшасин!» - дея хулоса қилди Маулен Ашимбаев.



Калит сўзлар: Маънавият, Жамият,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив