Уруш фахрийлари ва меҳнаткашлари МДҲ давлатларига бепул саёҳат қилишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 1935 йил 31 декабрдан олдин туғилган Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва ногиронлари, фронт ва меҳнат фронти қатнашчиларига темир йўл транспортида бепул саёҳат берилади. Хайрия тадбири «Samruk-Kazyna Trust» ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш жамғармасининг «Женис» лойиҳаси доирасида ташкил этилди, дея хабар беради Kazinform «Қазақстан темир жоли» миллий компанияси матбуот хизматига таяниб.

Акциядан кўзланган мақсад Қозоғистон Республикасида яшовчи, 1935 йил 31 декабрдан олдин туғилган, Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронлари, фронт меҳнаткашлари ва меҳнат фронти қатнашчиларининг ижтимоий ҳимоя даражасини оширишдан иборат.

Бепул саёҳат барча тоифадаги поездларнинг купе вагонларида барча коммуникацияларда (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида), шунингдек шаҳарлараро поездларда, «Турист» тоифадаги вагонларда ва «Talgo» компаниясининг вагонларида, ногиронлар учун махсус купеларда юриш тақдим этилади.

Бепул саёҳат қилиш учун «Жолаушы тасымалы» АЖ кассасига Қозоғистон Республикаси фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси ёки ногиронининг гувоҳномаси, пенсия гувоҳномаси тақдим этишили керак. Ватан меҳнати ва меҳнат фронти аъзоси сифатида махсус давлат нафақаси тайинланганлиги тўғрисидаги ваколатли органнинг белгиси тақдим этилади. МДҲ мамлакатларига саёҳат қилишда бепул саёҳат қилиш учун саёҳат ҳужжатлари фақат Қозоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган савдо нуқталарида берилади.

Акция 2022 йил 30 июнгача амал қилади.


Сўнгги хабарлар