Урумчидаги кўп қаватли уйдаги ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фото:
BEIJING. Кazinform - Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) Урумчи шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносида содир бўлган ёнғин оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, яна тўққиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси - CCТV хабарида айтилади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Унга кўра, ёнғин пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 19:49 да Урумчи шаҳрининг Тиёншон туманидаги кўп қаватли турар-жой биносида содир бўлган. Ёнғин 15-қаватда бошланган, кейин ёнғин 17-қаватга ўтган, тутун эса 21-қаватга етган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш бригадалари ёнғинни соат 22:35да ўчиришди.

Ёнғин оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, яна тўққиз киши жароҳат олди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга хонадонлардан биридаги электр панелдаги қисқа туташув сабаб бўлган.

Воқеанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш давом этмоқда.

Фото: АFP

Фото: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар