Ural мотоцикли Шимолий Қозоғистон вилоятида йиғилади
18 Май 22:15

Ural мотоцикли Шимолий Қозоғистон вилоятида йиғилади

PETROPABL. Кazinform - Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокимлигида Россиянинг Ural Моtorcucles компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Вилоятда мотоцикллар йиғилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тадбиркорлик ва саноат-инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи вазифасини ижро қилувчи Дархан Амрин агентлигимизга компаниянинг вилоятда ваколатхонаси очилгани, унга раҳбар тайинлангани ҳақида маълум қилди.

«Биз Ural Motorcucles раҳбарияти билан учрашдик. Улар бу ерда мототцикл йиғишни бошлашни режалаштирмоқдалар - йилига 1000 донагача. Ҳозирча улар «Казтехмаш» базасида жойлашади, лекин айни пайтда улар захира жой қидирмоқдалар. Улар Киров заводи ва бўш биноларни кўриб чиқмоқдалар. Уларга Qyzyljar махсус иқтисодий зонаси ҳудудидан 160 гектар бепул ер участкаси ва тегишли имтиёзлар берилди. Корхона ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш учун саноат корхоналаримизни кўриб чиқмоқда. Дастлабки босқичда 25-30 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. Уларга маҳаллий мутахассислар жалб қилинади, - деди Д.Амрин.

Муаллиф: Олеся Жуковень

Янгиликлар

Архив