Универсиадада Қозоғистон терма жамоаси шорт-трек бўйича кумуш медални қўлга киритди

Фото:
ASTANА. Kazinform – АҚШнинг Лэйк-Плэсид шаҳрида бўлиб ўтаётган қишки универсиадада қозоғистонликлар навбатдаги совринни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу сафар Қозоғистон терма жамоаси шорт-трек бўйича совриндорлар қаторидан жой олди.

Қозоғистонликлар аралаш эстафетада 2:47.757 натижа билан иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди. Франция терма жамоаси (2:50,946) универсиада чемпионига айланган бўлса, Япония (2:48,561) кучли учликни якунлаб берди.

Қозоғистон терма жамоаси сафида Яна Хон, Малика Ермек, Алина Ажиғалиева, Алишер Абилқатимов, Адил Ғалиаҳметов ва Еркебулан Шамухановлар мамлакат шарафини ҳимоя қилди.

Шундай қилиб, Қозоғистон еттинчи медални қўлга киритди.

Айни пайтда Қозоғистон 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан медаллар жадвалида кучли ўнталикдан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик қизлар универсиаданинг чанғи спорти бўйича бронза медалини қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: facebook.com/sport07region


Сўнгги хабарлар