Универсиада: Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди

Фото:
ASTANA. Kazinform – 2023 йилги Қишки Универсиада мусобақаларининг саккизинчи кунидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Турнир АҚШнинг Лэйк-Плэсид шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Қишки Универсиада 12 январда бошланган ва 22 январда якунланади.

Ҳозирча Қозоғистон терма жамоа ҳисобида 3 та олтин ва 1 та бронза бор.

Биринчи олтин медални биатлончи Вадим Куралес қўлга киритди, чанғидан сакраш бўйича Данил Василев чемпион бўлди.

Қозоғистонлик биатлончи Бекентай Турлибеков 10 километр масофага спринт баҳсларида олтин медални қўлга киритган бўлса, яна бир биатлончи Александр Мухинбир бронза медалини қўлга киритди.

Медаллар жадвалига 21та ғолиб жамоа киритилган.

Япония 32 (15-12-5) медал билан пешқадамлик қилмоқда, кейинги ўринда Польша – 10 (4-3-3), Жанубий Корея – 5 (4-3-3). Чехия 8 (3-1-4) мукофот билан тўртинчи, Финляндия эса 5 (3-1-1) мукофоти билан бешинчи ўринда.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар