Универсиада-2023: Қозоғистон саккизинчи медални қўлга киритди

Фото:
ASTANА. Kazinform – Қозоғистонлик биатлончи Александр Мухин АҚШда бўлиб ўтаётган қишки Универсиадада Қозоғистонга саккизинчи медални келтирди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

А.Мухин масс-стартда иккинчи бўлди ва кумуш медални қўлга киритди. У ўқ отиш масофасида тўрт марта ўтказиб юборди (0 + 2 + 2 + 0) ва бу йўналиш чемпиони – франциялик Аксел Гарниердан 24,8 сония ортда қолди. Норвегиялик биатлончи Эрьян Мосенг бронза медалига сазовор бўлди.

Бундан ташқари, масс-стартда иштирок этган Кирилл Бауэр тўртинчи, Вадим Куралес еттинчи, Бекентай Турлибеков 19-ўринни эгаллади.

Биатлон. Эркаклар

Масс-старт. 15 км.

1. Аксель Гарнье (Франция) — 39:53.7 (1+0+0+0)

2. Александр Мухин (Қозоғистон) — +24.8 (0+2+2+0)

3. Эрьян Мосенг (Норвегия) — +32.3 (0+2+2+1)

4. Кирилл Бауэр (Қозоғистон) — +53.6 (0+0+2+0)

7. Вадим Куралес (Қозоғистон) — +1:13.5 (0+1+2+1)

19. Бекентай Турлибеков (Қозоғистон) — +4:23.5 (1+2+3+1).


Сўнгги хабарлар