Уммонда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

None
None
MASKAT. Kazinform – Маскатда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти кунига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда уммонлик экспертлар, илмий ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Қозоғистон Республикасининг Уммондаги элчиси Нажмедин Мухаметалиули сўзга чиқиб, Қозоғистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиш тарихи ҳақида гапириб, тадбир иштирокчиларини мамлакатнинг 30 йил давомидаги муҳим босқичлари ва воқеалари билан таништирди. Шу билан бирга, уммонлик экспертлар Қозоғистоннинг ядро қуролидан ихтиёрий воз кечиши ва унинг ядровий қуролсизланиш ва уни тарқатмаслик соҳасидаги сиёсатига алоҳида қизиқиш билдирди.


Тадбирда Қозоғистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳам муҳокама қилинди.

«AsdaaOman» газетаси бош муҳаррири Али Халфан ал-Ҳасанийнинг таъкидлашича, Қозоғистон Мустақиллик йўлининг бошланишидаги қийинчиликларга қарамай, бу ўтиш даврини енгиб, минтақада етакчига айланди.

Бундан ташқари, у халқаро майдонда нуфузли давлатга айланишига хизмат қилган Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг мамлакат тарихидаги ўрни ҳақида гапирди. Шунингдек, у жиддий ва изчил ислоҳотларни фаол олиб бораётган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев сиёсатини юқори баҳолади.



Сўнгги хабарлар