Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига «Халқ қаҳрамони» унвонини бериш адолатни тиклайди – ҚР Давлат котиби

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Таниқли ватандошларимизга «Халқ қаҳрамони» унвони берилиши тарихий адолатни тиклаш, уруш йилларида қозоқ аскарларининг жасоратлари хотирасини жамоатчилик онгида мустаҳкамлашга қаратилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Ерлан Қарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Уруш йилларида кўрсатган жасоратлари учун кўплаб қозоқлар Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига тавсия қилинган, аммо у ёки бу сабабларга кўра бошқа мукофотларга сазовор бўлган. Буни бир қатор архив манбалари, жумладан, ҳужжатлар тасдиқлайди. Мустақиллик йилларида тўққиз нафар уруш қатнашчиси «Халқ қаҳрамони» унвони билан тақдирланди. Охирги марта олий мукофот фахрийлар Маулен Қалмирзаев ва Александр Капоринга 2005 йилда топширилган бўлса, бир йил аввал уни машҳур учувчимиз Хиуаз Доспанова олган эди. Оммавий ахборот воситаларида, тарихчи олимлар, жамоат арбоблари жанговар хизматлари умумэътироф этилган, ҳақларида кўплаб мақола ва китоблар ёзилган, кўчаларга уларнинг номи берилган уруш қаҳрамонларини мамлакатимизнинг олий мукофоти билан тақдирлаш зарурлиги ҳақида бир неча бор масала кўтармоқда», — деб ёзди Ерлан Қарин Telegram-каналида.

Давлат котибининг сўзларига кўра, ўтган йили Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ушбу масалани ўрганиш бўйича кўрсатма берган эди.

«Тегишли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди, бу уларнинг жасоратини тасдиқлади. Бугун эса, муҳим байрамлар – Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба байрамлари арафасида Президентимиз Фармонига биноан фронтда беқиёс жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган уч нафар қозоғистонлик фуқарога «Халқ қаҳрамони» унвони вафотидан сўнг берилди. Бу уруш йилларида энг яхши снайперларнинг йигирматалигига кирган афсонавий Тўлеуғали Абдибеков. Нацистлар уни «қора ажал» деб аташган. Бу отқичлар батальони командири Александр Несмиянов, унинг жасорати туфайли душман мудофааси бир неча бор йўқ қилинган. Яна бир афсонавий снайпер эса Ибраим Сулайменовдир, у Маншук Маметова билан биргаликда Невель шаҳри яқинида ҳамкасбларининг чекинишини таъминлаб, ҳужумчиларга қарши курашган. Таниқли ватандошларимизга «Халқ қаҳрамони» унвонининг берилиши тарихий адолатни тиклаш ва жамоатчилик онгида қозоқ аскарларининг уруш давридаги жасоратлари хотирасини мустаҳкамлашдан иборат», — дея тушунтирди Ерлан Қарин.

Бундан олдин Давлат раҳбари Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига «Халқ каҳрамони» унвонини бергани хабар қилинганди.


Сўнгги хабарлар