Улитау вилоятида инвесторларнинг лойиҳалар амалга оширилиши қўллаб-қувватланади

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Улитау вилоятига ташрифи чоғида ҳокимликка вилоятнинг солиқ базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатма берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Улитау вилоятининг мустақил ташкил этилиши туфайли олдингизда катта вазифалар турибди. Бу - саноат, индустрия ва вилоятнинг ўз солиқ базасини ривожлантиришдир. Чунки вилоятни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун пул ва бюджет керак. Шунинг учун инвесторлар томонидан лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим», - деди Ҳукумат раҳбари.

Шунингдек, вилоятни ривожлантириш йўлида Ҳукумат олдидаги масалаларни ҳал этишга ваъда берди.

«Ҳукумат билан боғлиқ масалаларни ҳал қиламиз. Аниқроғи, газ керак бўлса, берамиз. Конни қидиришга рухсат берамиз. Инвестицион лойиҳалар сонини ошириш керак. Тадбиркорларнинг ташаббусларини имкон қадар инобатга олиш керак. Уларнинг ҳудуд иқтисодиётига сармоя киритишини рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудуднинг ривожланиш динамикаси ҳам шунга боғлиқ бўлади», - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар