Ҳукуматда иқтисодиётни кредитлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев иқтисодиётни кредитлаш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат сайтига таяниб хабар беради.

Йиғилишда ҚР Молия, Миллий иқтисодиёт вазирликлари ҳамда Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирок этди.

Масъул мутахассислар қарздорнинг такрорий аризаси билан боғлиқ бир қатор масалаларни муҳокама қиладилар, жумладан: банкротлик тўғрисидаги ариза билан мулкни чекловлардан озод қилиш тартибини соддалаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида қўлланиладиган субсидияларнинг табақалаштирилган якуний ставкасини белгилаш, ҳамда банк сектори учун солиқ имтиёзлари масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида, Ерулан Жамаубаев иккинчи даражали банкларни иқтисодиётнинг реал секторини кредитлашга жалб этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича давлат органларига бир қатор тегишли топшириқлар берди.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар