Ҳукумат республика шаҳарларини 75% га 5G тармоғи билан қамраб олишни режалаштирмоқда

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин 5G тармоғини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бу йил биз Астана, Алмати, Чимкент шаҳарларида ва айрим вилоят марказларида 5G мобил алоқасининг янги авлодини жорий этиш ва ривожлантиришни режалаштирганмиз. Слайдда кўрсатилган жадвалга кўра, 2027 йилга бориб ҳар бир республика аҳамиятига эга шаҳарни қамраб олиш 75 фоизни, вилоят марказларини қамраб олиш 60 фоизни ташкил этади»

, - деди Бағдат Мусин Ҳукумат йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, 5G тармоғи юқори тезликдаги Интернетга уланиш имконини беради, бу рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва замонавий технология компаниялари иш шароитларини яхшилаш имконини беради.

«Шунингдек, тармоқ қуриш орқали шаҳарлардаги 170 мингдан ортиқ хонадонни юқори тезликдаги интернет билан таъминлашни режалаштиряпмиз»

, - дея қўшимча қилди вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар