Ҳукумат раҳбари ва «One Web» спутник интернетини ривожлантиришни муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Британиянинг «One Web» компанияси бош ижрочи директори А.Штекелни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат раҳбари матбуот хизматига ҳавола қилиб.

А.Штекель жорий йил 7 февралида Бойқўнғир космодромидан «One Web» ишлаб чиққан глобал спутник тармоғи доирасида 34 та спутникни коинотга учиришга тайёрлигини маълум қилди. Жорий йилда Бойқўнғирдан жами 8 та ракета учирилиши кўзда тутилган. Глобал спутник тармоғи 1200 км баландликда 12чи орбита кенглигида айланиб юрувчи 504 та спутникдан иборатдир. Спутник тармоғини тўлиқ фойдаланишга топшириш ва ҚР ҳудудида хизмат кўрсатиши 2021 йил охирларига мўлжалланган.

Томонлар Қозоғистон ҳудудини, жумладан олис овуллар ва бориш қийин бўлган масканларни ҳам алоқа спутниклари орқали юқори тезликдаги кенг полосали интернет билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Нур-Султан шаҳрида жойлашган Миллий космик марказ қошидаги Космик аппаратларни йиғиш-синаш комплекси базасида «One Web» учун спутниклар йиғиш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари, шунингдек ундан кейин Марказий Осиё, Кавказ, Эрон, Афғонистон мамлакатларига «One Web» спутник интернетини эксклюзив дистрибуция қилиш мақсадида ҚР ҳудудида шлюз станциясини барпо этувчи бирлашган корхона қуриш масаласи кўрилди.

«One Web» компанияси Интернет ва юқори тезликда маълумот узатиш (фойдаланувчи терминалига 5-50 Мбит/с) тармоғига қириш хизматларини тақдим этиш учун паст орбитали глобал спутник тармоғини шакллантирмоқчи.

Сўнгги хабарлар