Ҳукумат раҳбари қишлоқ болалари учун Астана шаҳрига саёҳат уюштириш вазифасини қўйди

None
ASTANA. Kazinform – Ёзги таътилда чекка қишлоқлардан келган болалар учун Астана шаҳрига саёҳат уюштириляпти. Ҳукумат йиғилишида Алихан Смаилов вилоят ҳокимларига шундай топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ёзги таътилни ташкил этишнинг ижтимоий аҳамиятини инобатга олган ҳолда, манфаатдор давлат органлари ва ҳокимликлар болалар учун ўтказилаётган тадбирлар мазмуни ва сифатига алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Маданият вазирлиги ҳокимликлар билан ҳамкорликда ички туризмни ривожлантириш доирасида экскурсия ва маърифий тадбирлар ташкил этиши, болаларнинг табиат қўйнига саёҳатини кўпайтириши лозим», - деди Ҳукумат раҳбари.

Шунингдек, ёзги таътилда ўқувчиларнинг маданият марказларига ташрифини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

«Вилоят ҳокимлари ўқувчиларнинг таътил вақтида музейлар, театрлар, қўриқхоналар, миллий боғлар ва спорт иншоотларига бепул ташриф буюришини таъминлаши керак.

Олис аҳоли пунктларида яшовчи болалар учун маданий-тарихий жойларга, Астана шаҳрига саёҳат ташкил этиш зарур», - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есмижан Нақтибай

Сўнгги хабарлар