Ҳукумат раҳбари: Этник қозоқларни жойлаштиришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш керак

None
ASTANА. Кazinform – Этник қозоқлар учун «бир дарча» тамойилини амалга ошириш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Демографик ва иқтисодий тенденцияларни инобатга олган ҳолда, ватандошларни жойлаштириш ва этник қозоқларни қабул қилишда янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур. Ўзининг тарихий ватанига кўчиб ўтмоқчи бўлган этник қозоқлар учун «бир дарча» тамойилини амалга ошириш зарур», — деди Ҳукумат раҳбари бугун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.

Шу муносабат билан Бош вазир Қозоғистоннинг хорижий давлатлардаги муассасалари «бир дарча» функциясини бажараётганига эътибор қаратди.

«Уларга мурожаат этаётган этник қозоқлар нафақат кириш визаси, балки ватандош мақоми, аҳоли пунктлари ҳудуди ва маҳаллий ҳудудларда кўрсатилаётган давлат ёрдами тўғрисидаги маълумотларни ҳам олишлари керак», — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар