Ҳукумат: Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 424 млрд тенге ажратилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин бизнесни қўллаб -қувватлашга қаратилган инқирозга қарши чоралар ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform.

«Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашнинг энг муҳим омилларидан биридир. Жорий йилнинг биринчи ярмида асосий иқтисодиёт дастури бўйича умумий қиймати 142 млрд тенгени ташкил этувчи 334 лойиҳа қўллаб -қувватланди. Йил охиригача қиймати 424 млрд тенгега тенг 724 лойиҳани қўллаб -қувватлаш режалаштирилган «, - деди Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ҳукумат йиғилишида.

Бизнес йўл харитаси доирасида шу даврда қиймати 492 млрд тенгени ташкил этувчи 23 минг лойиҳа қўллаб -қувватланди.

«Йил охиригача умумий қиймати 1,2 триллион тенгега тенг 32 минг лойиҳа қўллаб -қувватланади. Бу иккита дастур 90 минг иш ўрни яратади. Савдо, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, транспорт ва омборчилик, шунингдек қурилиш соҳасида бизнесни қўллаб -қувватлашга кўпроқ эҳтиёж бор.

Бугунги кунда дастурлар доирасида тадбиркорларни қўллаб -қувватлаш учун ажратилган 1 тенгелик субсидия 6 марта солиқ тушумлари кўринишида бюджетга қайтарилади. Пандемия ҳолатида бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳукумат «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси билан биргаликда ишлаб чиқилган инқирозга қарши чоралар самарадорлигини намойиш этди. Бу дастурлар доирасида режалаштирилган барча чора -тадбирлар йил охиригача тўлиқ бажарилиши керак«, - деб кўрсатма берди Бош вазир.


Сўнгги хабарлар