Ҳукумат инқирозга қарши қатор чораларни амалга оширмоқда – Бош вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукуматнинг асосий вазифаси бандлик чора-тадбирларига асосланган. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда глобал инқирозга дуч келдик. Коронавирус пандемияси ва хомашёга бўлган талабнинг пасайиши иқтисодий фаолиятнинг кескин пасайишига олиб келди. Буларнинг барчаси мамлакат иқтисодиёти ва иш ўринларининг ривожланишига, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шундай қийин даврда Президент Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаев махсус баёнотида кейинги иқтисодий қадамларни белгилаб берди ва ҳозирги иқтисодий вазиятда фуқаролар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ вазифаларни топширди», - деди Бош вазир.

Асқар Мамин Ҳукумат шу муносабат билан бир қатор инқирозга қарши чораларни амалга оширишини таъкидлади.

«Биринчидан, бизнинг асосий вазифамиз - бу бандлик. Шу сабабли янги бандлик бўйича йўл харитаси қабул қилинди. Бу ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаси, уй-жой коммунал хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш орқали аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган. «Йўл харитаси» тадбирлари учун зарур бўлган маблағлар миқдори 1 трлн тангага кўпайтирилди. Бу 240 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратишга имкон беради. Бунга нафақат лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида вақтинчалик иш ўринларини яратиш, балки доимий иш ўринларини яратиш ҳам киради», - деди Асқар Мамин.

Шу муносабат билан у бандлик бўйича йўл харитасини амалга ошириш инфратузилмани модернизация қилиш ва самарали активларни яратиш учун асос бўлиши кераклигини айтди. Чунки улар келажак ривожланиш учун асос бўлади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар