Украинанинг маданий мероси таҳдид остида - ЮНЕСКО

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - ЮНЕСКО Украинанинг маданий мероси таҳдид остида эканлигидан огоҳлантирди, дея хабар беради Кazinform БМТ ахборот сайтига таяниб.

Украинанинг Львов ва Киев шаҳарларида жойлашган еттита Жаҳон мероси объекти мавжуд ва Одесса ҳамда Харьков ижодий шаҳарлар тармоғининг бир қисмидир. Мамлакатнинг айрим миллий архивлари ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» реестрига киритилган. Уруш бошланганидан бери ЮНЕСКО ўз ваколатлари доирасида, жумладан, маданиятни муҳофаза қилиш соҳасида ҳам аниқ чора-тадбирларни амалга оширди. Ташкилот Украина расмийлари билан маданий обидалар ва ёдгорликларни 1954 йилги Гаага конвенциясининг «Мовий қалқон» ўзига хос эмблемаси билан белгилаш бўйича ҳамкорлик қилади. Унинг мақсади қасддан ёки тасодифий зарарни олдини олиш учун қуролли тўқнашувлар пайтида маданий қадриятларни ҳимоя қилишдир. Биринчи вазифа - маданий мерос обидаларини халқаро ҳуқуққа мувофиқ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сифатидаги алоҳида мақомини эслатиш учун белгилаш. Яқин кунларда украиналик маданий экспертлар – жаҳон мероси объектлари раҳбарлари, музей директорлари, кўчмас мулк ва кўчар мерос объектларига масъул фуқаролар билан шошилинч эҳтиёжларни аниқлаш мақсадида янги учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

ЮНЕСКО Украинанинг йўқолиб бораётган маданий меросини ҳимоя қилиш учун халқаро ҳамкорларни ҳам жалб қилади. Маданий бойликларни сақлаш ва тиклаш бўйича халқаро илмий-тадқиқот маркази, «Мовий қалқон» қўмитаси, Халқаро музейлар кенгаши, ёдгорлик ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш кенгаши ва бошқалар шулар жумласидандир.


Сўнгги хабарлар