Украинадан қозоғистонликларни эвакуация қилиш ишлари қандай кетмоқда – ҚР ТИВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Қозоғистон фуқароларининг Украинадан эвакуация қилиниши масаласига изоҳ берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ташқи ишлар вазирининг хабар беришича, Украинада ҳали ҳам Қозоғистон фуқаролари бор.

«Биринчидан, элчихонамиз Киевдан Львовга кўчирилди. У эвакуация қилинмаган, ишлашда давом этмоқда», - дея эслатди Мухтар Тлеуберди Ҳукумат йиғилишидан кейин журналистлар саволларига жавоб берар экан.

«Фуқароларимизни эвакуация қилиш учун. Энг қийин жойларда, жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда фуқароларимиз бор ва уларни олиб чиқиш масаласи бор. Биз ҳозир гуманитар йўлакларнинг ишга туширилишини кутмоқдамиз, улар бўйича Украина ва Россия томонлари ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Биринчи имкониятда биз у ерда жойлашган фуқароларимизни ушбу гуманитар йўлаклар орқали эвакуация қиламиз», - деб жавоб берди ҚР ТИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Украинадан эвакуация қилинган Қозоғистон фуқаролари билан тўртинчи рейси Катовице шаҳридан (Польша) Қозоғистонга жўнаб кетган эди .

Сўнгги хабарлар