Украинада қолиб кетган қозоғистонликлар учун яна бир рейс ташкил этилади

None
None
LVOV. Кazinform - Катовицедан (Польша) гуманитар рейс 25 мартга режалаштирилган. Бир гуруҳ Қозоғистон фуқароларини самолётда эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Украинадаги Элчихонаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Ушбу бортда учиш учун 24 мартгача Львовга ёки Катовицега 25 мартгача ўзингиз етиб келишингиз керак. Катовицеда турар жой билан таъминланиш мумкин. Ушбу рейсда учишни хоҳловчилар ушбу +380673470408 (WhatsАpp) рақамига ҳужжатлар (паспорт, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома) нусхаларини юборишлари керак. Юк ташиш стандартлари стандарт ҳаво қатнови талабларига жавоб беради. Ушбу бортга ўтирганлар учун карантин талаблари бўйича чегирмалар бўлади, яъни яқинда ўтказилган ПЗР тести сўралмайди», — дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар