Украинада 10 одамни отиб ташлаган аскар қўлга олинди
27 Январь 15:10

Украинада 10 одамни отиб ташлаган аскар қўлга олинди

DNIPR. Ukrinform - Kazinform - Украинада Миллий гвардия аскари тўрт нафар ҳарбий хизматчи ва бир аёлни отиб ўлдирди, яна беш нафарини яралади, деб хабар беради Kazinform УкрИнформ агентлигига таяниб.

Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса Днепрдаги Жанубий машинасозлик заводи ҳудудида содир бўлган.

«Полицияга Миллий гвардия аскари автомат қуролдан ўт очгани ҳақида хабар келди. Натижада тўрт нафар ҳарбий хизматчи ва бир аёл воқеа жойида ҳалок бўлган, яна беш нафар одам жароҳатланган. Эркак қўлида қурол билан воқеа жойидан қочиб кетган», — дейилади хабарда.

Полиция айни пайтда ўт очган аскарни аниқлаб, қўлга олган. У 2001 йилда туғилган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Артем Рябчук бўлиб чиқди.

Воқеа жойига зудлик билан Днепропетровск вилояти полицияси раҳбарияти, тергов гуруҳи, суд-тиббиёт экспертлари ва барча соҳа ходимлари етиб келган.

Воқеа сабабларини Украина Давлат тергов бюроси ва ҳарбий прокуратура вакиллари аниқлайди.

Янгиликлар

Архив