Украина самолётини Эрон ҳарбий ҳаво кучлари ракета билан уриб туширган

None
None
TEGERAN. IRNA - Kazinform – Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби Теҳрон яқинида чоршанба куни ҳалокатга учраган самолётни Эрон Ҳарбий ҳаво кучлари ракета зарбаси билан янглиш уриб туширганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ИРНА агентлигига ҳавола қилиб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолети осмонга кўтарилиши билан-оқ ҳалокатга учраганини хабар қилгандик.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Украина авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган самолёти йўловчилари орасида қозоғистонликлар бўлмаганини маълум қилган.

Самолёт ҳалокатидан ундаги йўловчиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлишган.

Сўнгги хабарлар