Украина портларидан Туркияга яна 4 та кема жўнайди

None
None
ANKARA. Anadolu - Kazinform – Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар билан 7 август куни бўлиб ўтган мулоқот ва Истанбулдаги қўшма мувофиқлаштириш маркази билан келишув натижасида Украина портларидан яна 4 та кемани чиқариш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform Anadolu ахборот агентлигига таяниб.

Миллий Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Украинадан жўнаши режалаштирилган кемалардан бири Одессадан, яна 3 та кема эса Черноморскдан йўлга чиқади.

Битта бўш юк кемаси Украина портларига кириши режалаштирилган. Товарларни тайёрлаш ва ташишни мувофиқлаштириш белгиланган тартибда давом этмоқда.

22 июл куни Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокида Украина портларидан ғалла хавфсиз ташиш бўйича келишув имзоланди.

Ҳужжатни Украина, Россия, БМТ ва Туркия вакиллари имзолади. Охирги бир неча кун ичида маккажўхори ортилган тўртта кема Одесса портларидан «дон йўлаги» орқали жўнаб кетди.




Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар