Украина карантин муддатини 22 июньгача узайтирди

None
None
KIEV. Ukrinform-Kazinform – Украина Вазирлар Маҳкамаси мамлакатда карантинни 22 июньгача узайтириш ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун эпидемияга қарши чораларни босқичма-босқич юмшатиш тўғрисида қарор чиқарди, деб хабар беради Kazinform Укринформ агентлигига таяниб.

Тегишли 392 сонли қарор 20 май куни қабул қилинган.

Ҳужжатда коронавируснинг олдини олиш учун Украина Вазирлар Маҳкамасининг 211 сонли қарори билан 2020 йил 11 март куни Украина ҳудудида эълон қилинган карантинни 22 майдан 22 июньгача узайтириш кўзда тутилган.

Сўнгги хабарлар