Уимблдон турнирининг чорак финалига чиққанимдан жуда хурсандман - Елена Рибакина
5 Июль 08:33

Уимблдон турнирининг чорак финалига чиққанимдан жуда хурсандман - Елена Рибакина

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 23-ракеткаси Елена Рибакина илк бор Уимблдон турнирининг чорак финалига чиққанидан жуда хурсанд эканлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, жорий йил боши қозоғистонлик теннисчи учун омадли бўлмаган.

«Йил бошида ўзимга ишончим комил эмасди, чунки мавсумга яхши тайёргарлик кўрмадим. Жароҳат олдим, аллергия ва ковиддан азият чекдим. Ҳозир мен жуда хурсандман. Қандай ўйнаганимдан ва позициям қандай бўлишидан қатъи назар, рақобатбардош ўйинларда ғалаба қозондим. Яна бир нарсани айтсам, мен ўзимни ҳеч ким билан солиштирмайман. Менда фақат истеъдод борлигини биламан. Менинг бўйим баланд ва жуда тез ўйнайман. Мен бу қуролдан тез-тез фойдаланишга ҳаракат қиламан», - дейди Е.Рибакина.

Эслатиб ўтамиз, Е.Рибакина чорак финалда дунё рейтингида 44-ўринни эгаллаб турган австралиялик Айла Томлянович билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив