Ухан шаҳридаги қозоғистонлик талабалар эвакуация қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавируснинг янги тури аниқланган Хитойнинг Ухан шаҳрида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар эвакуация қилинади. Бу ҳақда ҚР Товарлар ва хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Жандарбек Бекшин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жандарбек Бекшиннинг айтишича, 98 нафар қозоғистонлик талаба билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилган. Хитой раҳбарияти олий таълим муассаларида ўқийдиган барча чет эллик талабаларни назорат остига олган.

«Ҳукумат талабаларимизни эвакуация қилиш масаласи бўйича иш олиб бормоқда. Яқин орада қарор қабул қилинади. Ўшанда қўшимча хабар маълум қиламиз», - деди Жандарбек Бекшин.

У Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар куни Хитойдан келаётган фуқароларимизеи қабул қилиш бўйича иш олиб бораётганини айтиб ўтди.

«Ухан шаҳрида 98 нафар қозоғистонлик талаба бор. Ҳозир алгоритм қурилмоқда. Шунга кўра фуқаролар рўйхати тиббий ташкилотларга юборилади. Улар 14 кун давомида тиббий назорат остида бўлишади. Шундан кейин тиббий ташкилотлардаги пробалар лаборатория шароитида диагностика қилинади. Унинг натижалари Вазирликка юборилади ва РФ мутаҳассислари билан биргаликда иш олиб борамиз», - деди у.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар