Угандадаги фожиали воқеа: 32 киши ҳалок бўлди

None
None
PRETORIYA. Kazinform – Уганданинг ғарбий қисмида тезюрар автомагистралда бешта машина тўқнашиб, 32 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради Kazinform Daily Monitorга асосланиб.

«Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган юқори тезликдаги Форт-Портал – Касесе магистрал йўлида 2 февраль куни бешта автомобил тўқнашиб, 32 киши ҳалок бўлди ва беш киши оғир жароҳат олди», - деди Иран Накасита Уганданинг Қизил Хоч вакили.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автоҳалокатга юк машинасининг ҳайдовчиси сабаб бўлган. Ҳайдовчи рулни бошқара олмаган.

Полиция ҳалокат юзасидан тергов ишларини бошлади.

Сўнгги хабарлар