UEFA Миллатлар лигасининг финал босқичига қура ташланди

None
ASTANA. Kazinform – UEFA Миллатлар лигасининг финал босқичига қура ташланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Натижада, мазкур турнирнинг финал босқичининг ярим финал жуфтликлари аниқланди.

Мусобақанинг ушбу босқичида Испания ва Италия, Голландия ва Хорватия терма жамоалари тўқнаш келишади.

14-18 июн кунлари Голландиянинг Роттердам ва Энсхеде шаҳарларида Миллатлар Лигасининг финал босқичи бўлиб ўтади.

Ярим финал ўйинлари 14 ва 15 июн кунларига белгиланган бўлса, учинчи ўрин учун баҳс ва финал 18 июн куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон футболчилари «С» лигаси учинчи гуруҳида Словакия, Озарбайжон ва Беларусь терма жамоалари билан куч синашди.

Натижада олтита ўйиндан 4 тасида ғалаба қозониб, бирида дуранг ўйнади, яна бирида рақибга имкониятни бой берди. Ушбу натижалар якунига кўра, Қозоғистон терма жамоаси В дивизионига йўлланма олди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар