UEFА Миллатлар Лигасида Қозоғистон терма жамоаси Словакияни иккинчи бор мағлуб этди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - UEFА Миллатлар лигасининг C лигасида иштирок этаётган Қозоғистон терма жамоаси Нур-Султандаги «Астана Арена» стадионида Словакия терма жамоасини қабул қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бунгача қозоғистонликлар 7 очко билан ўз гуруҳида пешқадамлик қилаётган бўлса, иккинчи ўриндаги словакияликлар асосий фаворит ҳисобланарди.

Ўз майдонида Қозоғистонга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган Словакия Нур-Султанга реванш олиш учун келди.

Ушбу ўйинда терма жамоага қайтган Асхат Тағиберген сардорлик боғичини қайтариб олди. Исламбек Қуат иккита огоҳлантириш туфайли бир ўйинга дисквалификация қилинганди.

Биринчи бўлим, 18-дақиқада ўнг қанотдан Михаил Габишевнинг узатган тўпини Ян Вороговский қабул қилиб, ҳисобни очди. 31-дақиқада Ж. Вороговскийда яна гол уриш имконияти пайдо бўлди. Бироқ 39-дақиқада А.Тағибергеннинг ўнг қанотдан оширган тўпини Елхан Астанов боши билан дарвозага йўллади. Бу Е.Астановнинг терма жамоадаги илк голи бўлди.

Иккинчи бўлимда, 51-дақиқада словакиялик Матус Беро жарима майдончасига кирмасдан тепган тўпи голга айланди - 1:2.

Шундан сўнг Игор Шацкий икки бор ўз дарвозасини ҳимоя қилди. Словакиялик Ондрей Дуда 87-дақиқада қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилди.

Шу тариқа, рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этган Қозоғистон терма жамоаси очколари сонини 10 тага етказди.

Россиялик мутахассис Магомед Адиев мураббийлик қилганидан буён қозоғистонликлар тўртта ўйиннинг учтасида ғалаба қозонишган. Бу ажойиб натижа.

Қозоғистон терма жамоаси келгуси ўйинларини эса сентябр ойида ўтказади. 22 сентябр куни Беларусга қарши, уч кундан кейин эса Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради.


Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар