UEFA «Ливерпул» мухлисларига товон пули тўлайди

None
ASTANA. Kazinform – UEFA расмий сайти Англиянинг «Ливерпул» жамоаси мухлисларига Чемпионлар лигаси-2022 финалида юзага келган ноқулайликлар учун товон пули тўғрисидаги маълумотни эълон қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Финал мусобақаси 2022 йил 28 май куни Франция пойтахти Париждаги «Стад де Франс» стадионида бўлиб ўтди. Инглиз клуби Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби билан куч синашди.

Ўйин бошланишидан аввал мухлислар томонидан тартибсизликлар юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Шу сабаб учрашув 36 дақиқага кечиктирилди. UEFA ва Франция ички ишлар вазири «Ливерпул» мухлисларини айблади.

Кейинроқ тилга олинган ташкилот воқеа учун ташкилотнинг ўзи масъул эканини таъкидлади.

7 март куни UEFA «Ливерпул»нинг 19 618 нафар мухлисига товон пули тўлашини эълон қилди. Маҳаллий вақт билан соат 21:00 га қадар стадионга кира олмаган ва умуман «Стад де Франс»га етиб бора олмаганларга товон пули берилади. Бундан ташқари, унга Реал Мадрид мухлислари ва аренага киришда қийналаётган нейтрал мухлислар кириши мумкин.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар