УЕФА коронавирусга қарамасдан Евро-2020ни ўтказишни сўрамоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Европа футбол уюшмалари ассоциацияси (УЕФА) 2020 йилги Европа чемпионатида иштирок этувчи терма жамоалар давлатларидан коронавирус тарқалишига қарамасдан мусобақани ўз муддатида ўтказишга рухсат беришини сўрамоқда, деб хабар беради Kazinform Associated Press агентлигига ҳавола қилиб.

Европа чемпионати 60-йиллиги шарафига 12 июндан 12 июлгача 12 та шаҳарда: Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Баку, Рим, Бухарест, Дублин, Копенгаген, Билбао, Глазго, Будапешт ва Амстердамда ўтказилиши режа қилинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига биноан, УЕФА, агар шаҳар ташқарисида янги коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун тиббий инфратузилма етарли бўлса, Евро-2020 ўйинларини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.

Сўнгги хабарлар