+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

UEFA Чемпионлар Лигаси: Бугун гуруҳ босқичининг учинчи турига старт берилади

19 Октябрь 20:15
Баҳам кўринг:
UEFA Чемпионлар Лигаси: Бугун гуруҳ босқичининг учинчи турига старт берилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун УЕФA Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг учинчи турига старт берилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

Бу тур ўйинлари икки кунга режалаштирилган. Бугун, 19 октябр куни ўйинлар A, B, C, D гуруҳларида бўлиб ўтади.

Мухлислар B гуруҳида «Aтлетико Мадрид» (Испания) ва «Ливерпул» (Aнглия) ўртасидаги ўйинни томоша қилишади. Дастлабки икки турда инглизлар очко йўқотмасдан пешқадамлик қилишди, Испания клуби битта ғалаба ва битта дуранг билан иккинчи ўринда.

Ўйин Нур-Султан вақти билан 00.50да бошланади ва «Қозоғистон» телеканали орқали тўғридан -тўғри кўрсатилади.

Шунингдек, бу гуруҳда «Порту» (Португалия) ва «Милан» (Италия) жамоалари беллашади.

Қозоғистонлик мухлислар «Qazaqstan» телеканалида «Пари Сен-Жермен» (Франция) ва «Лейпциг» (Германия) A гуруҳи учрашувини Нур-Султан вақти билан соат 00.50да жонли томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу гуруҳда «Брюгге» (Бельгия) ва «Манчестер Сити» (Aнглия) яшил майдонда ўйнайди.

C гуруҳида «Бешиктош» (Туркия) ва «Спортинг» (Португалия), «Aякс» (Голландия) ва «Боруссия Дортмунд» (Германия) жамоалари тўқнаш келади.

D гуруҳида «Интер» (Италия) ва «Шериф» (Молдова), «Шахтёр» (Украина) ва «Реал Мадрид» (Испания) жамоалари тўп суради.

Қолган гуруҳлардаги ўйинлар 20 октябрга белгиланган.

Муаллиф: Aдилжан Умбет



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив