Ҳудудларга энг яхши педагогларни жалб этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда
20 Май 14:57

Ҳудудларга энг яхши педагогларни жалб этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳудудларга энг яхши педагог кадрларни жалб этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Сенатда ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган парламент эшитувида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўртасида таълим сифати бўйича тафовут бор. Бу жамоатчилик, сенаторлар томонидан кўтарилган масалалардан биридир. Бу камчиликни бартараф этиш мақсадида мактаблар модернизация қилинмоқда. Хусусан, ўқув хоналари, кутубхоналар, интернет ва ўқув мебеллари билан таъминлашга қаратилган. Бу йил 2 мингдан ортиқ қишлоқ мактаби (2025 йилгача 5 минг мактаб) модернизация қилинади», - деди Е. Тоғжанов.

Шунингдек, мактабларда таълим даражаси ўқитувчиларнинг малакасига боғлиқлигини таъкидлади.

«Шу боис Давлатимиз раҳбари топшириғига биноан ҳудудларга илғор ўқитувчиларни жалб этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда. Дастурга кўра, таълим сифати жиҳатидан фарқ қилувчи ҳудудларга (Манғистау, Атирау, Туркистон, Алмати вилоятлари) борадиган, танловдан ўтган ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади», - деди бош вазир ўринбосари.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив