+7 (701) 759 90 19
USD 426.99 EUR 514.35
RUB 5.72 CNY 65.96
Янгиликлар

Ҳудудларда санитария меъёрлари ва ниқоб режимига риоя қилишни кучайтириш керак – ҚР Бош вазир

12 Апрель 12:03
Баҳам кўринг:
Ҳудудларда санитария меъёрлари ва ниқоб режимига риоя қилишни кучайтириш керак – ҚР Бош вазир

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳокимлар эпидемиологик вазият туфайли шошилинч чоралар кўришлари керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Қозоғистонда иккита мегаполис ва тўртта вилоят «қизил» зонада Тахминан 1,7 миллион қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди Кипр эмланган сайёҳларни киритишни бошлайди

«Биз пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигини кўраяпмиз. Ҳозир 8 та вилоят «қизил» зонага киритилган. Касалхоналарнинг ётоқ жойлари 41%, интенсив терапия - 27% ташкил қилади. Вируснинг репродуктив кўрсаткичи - 1,15 фоиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимиятлар касалхоналардаги ётоқ жойларнинг тўлиқ тайёр бўлишини таъминлаши шарт. Бизнинг вазифамиз санитария-эпидемиология ҳолатини барқарорлаштириш ва эмланганлар сонини кўпайтиришдир», - деди А. Мамин.

Бу борада Бош вазир тегишли топшириқлар берди. Биринчидан, ҳокимлар эпидемиологик вазиятга қараб фавқулодда чеклов чораларини кўришлари керак.

«Барча тиббиёт муассасалари керакли миқдордаги дори-дармон ва тиббий буюмлар билан тўлиқ таъминланиши керак. Ҳудудларда санитария меъёрлари ва ниқоб режимига риоя қилишни кучайтириш керак», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив