Ҳудудларда қурилиш ишларини фақат маҳаллий корхоналар амалга ошириши мумкин – ҚР Индустрия вазирлиги

None
ASTANA. Кazinform - Ҳудудларда қурилиш ишлари фақат маҳаллий компаниялар томонидан амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Еркебулан Даулбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, Молия вазирлиги ҳудудларда маҳаллий компанияларни қўшимча рағбатлантириш механизмларини ишга туширишни таклиф қилмоқда.

«Компания мамлакатнинг жанубий минтақасида бўлган ҳолда ғарбий вилоятларда тендерда иштирок этса, техникаларини ғарбга судрамаслиги аниқ. Бундай ҳолда, ушбу компания маҳаллий қурилиш компаниялари ва буюртмачи ўртасида воситачи бўлиши мумкин. Шунинг учун Молия вазирлиги маҳаллий қурилиш компанияларини рағбатлантириш чораларини таклиф қилмоқда. Яъни танловда маҳаллий корхона ва бошқа ҳудуддаги компания иштирок этса, қурилиш олиб борилаётган ҳудуддаги маҳаллий корхонага устуворлик берилади», — деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар