Ҳудудий нашрларни қўллаб-қувватлаш бўйича тарифлар оширилади – ҚР Ахборот вазири

None
ASTANА. Кazinform – Маҳаллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш учун тарифларни ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҳудудий даврий нашрлар форумида ҚР Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Дархан Қидирали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳудудларда нашрларни молиялаштириш механизми ва қоидаларини қайта кўриб чиқмоқдамиз. Биз оммавий ахборот воситаларига давлат буюртмаси талабларини соддалаштиришдан манфаатдормиз. Хусусан, маҳаллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ставкалари 2019 йилдан бери ўзгармагани маълум. Шунинг учун биз тарифларни оширишни режалаштирмоқдамиз. Ушбу чора-тадбирлар ҳудудий давлат ахборот буюртмасини лойиҳавий тарзда шакллантириш имконини беради. Шунингдек, бу маҳаллий оммавий ахборот воситаларига янги туртки бўлиб, ижобий самара беради деган умиддамиз», — деди Дархан Қидирали.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар