Уч ойда Қозоғистонда 3,6 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг дастлабки уч ойида қурилиш сектори 9,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг уч ойида қурилиш соҳасида юқори ўсиш суръатлари кузатилди, қурилиш ишлари ҳажми 9,5 фоизга ошди. 15 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Ақмола вилояти, шунингдек, Алмати ва Нур-Султан шаҳарларида кузатилмоқда», - деди А. Қуантиров Ҳукумат мажлисида.

Жорий йилнинг январ-апрел ойлари якунларига кўра, уй-жойларни фойдаланишга топшириш 2,4 фоизга ошиб, 3,6 миллион квадрат метрни ташкил этди. Ижобий динамика 13 та вилоятда қайд этилган бўлиб, улар орасида энг юқори кўрсаткичлар Чимкент шаҳри, Алмати ва Павлодар вилоятларида кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати йил бошидан буён 4,4 фоизга етди. Реал секторда ўсиш 5,1 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида ишбилармонлик фаоллиги 3,4 фоизга ошди.

Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноатида машинасозлик 9,4 фоизга, жумладан, компьютерлар, электрон ва оптик асбоблар ишлаб чиқариш 19,7 фоизга, автомобилсозлик 18,6 фоизга ўсди.

Шунингдек, қурилиш материаллари – 9,5 фоизга, ичимликлар – 18,7 фоизга, пластмасса буюмлар – 14,3 фоизга, тайёр металл маҳсулотлари – 10,8 фоизга, фармацевтика маҳсулотлари – 6,4 фоизга, кийим-кечак ишлаб чиқариш 13,8 фоизга ўсди. Тоғ-кон саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш 4,4 фоизга ўсди.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар