Уч нафар қозоғистонлик боксчи Польшада WВА ва WВО чемпионлик унвонлари учун жанг қилади

1 Октябрь, 12:20
Уч нафар қозоғистонлик боксчи Польшада WВА ва WВО чемпионлик унвонлари учун жанг қилади

ASTANА. Кazinform – Бугун Люблин шаҳрида (Польша) профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади, унда Қозоғистондан уч нафар боксчи чиқиш қилади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Мейирим Нурсултанов (17-0, 10 КО) аргентиналик Марсело Косересга (31-4-1, 17 КО) қарши ўрта вазн тоифасида WBО International йўналиши бўйича чемпионлик камарини ҳимоя қилади; Бекман Сойлибаев (14-1, 5 КО) жанубий африкалик Сифосету Мвулага (16-4-1, 7 КО) қарши WBА Inter-Cоntinental супероғир вазн тоифасидаги вакант чемпионлик камарига даъвогарлик қилади; Бекзод Нурдаулетов (5-0, 2 КО) грузиялик спортчи Иаго Кизирияга (6-8, 4 КО) қарши рингга кўтарилади. Люблиндаги бокс кечаси Нур-Султан вақти билан соат 23:00да бошланади.

Шунингдек, андеркардда қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкиннинг собиқ рақиби (42-2-1, 37 КО), польшалик Камил Шеремета (22-2-1, 6 КО) украиналик боксчи Владислав Гела (12- 4, 7 КО) билан жанг қилади.

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар