Уч ҳафтада Африкадан ташқарида маймун чечагини 780 зиёд одам юқтирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, илгари маймун чечаги аниқланмаган мамлакатларда 780 та ҳолат касалланиш ҳолатлари тасдиқланган, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Бу халқаро ташкилот бир ҳафта олдин эълон қилган 257 та ҳолатдан уч баравар кўпдир.

Ташкилотнинг қайд этишича, маймун чечаги вируси аввал аниқланмаган 27 давлатга тарқалган. Янги ҳолатларнинг аксарияти Европа ва Шимолий Америкада, шунингдек, Мексика, Аргентина, Марокаш ва Бирлашган Араб Амирликларида қайд этилган.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари Буюк Британия (207), Испания (156) ва Португалияда (138) қайд этилган.

Бу ушбу инфекциянинг Марказий ва Ғарбий Африкадан ташқарида тарқалган илк ҳолатидир.

Сўнгги хабарлар