Twitter баъзи фойдаланувчиларга пулли бўлиши мумкин
4 Май 10:50

Twitter баъзи фойдаланувчиларга пулли бўлиши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўн икки кун олдин Twitterни 44 миллиард долларга сотиб олган Илон Маск ўз саҳифасида келажакда тармоқнинг айрим фойдаланувчилар учун пулли бўлишини ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Twitterдан оддий одамлар доим бепул фойдаланадилар. Бироқ, тижорат ёки давлат фойдаланувчилари оз миқдорда тўлашлари мумкин»,- деди у.

Илон Маск, шунингдек, тармоқ бутун дунё бўйлаб сўз эркинлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Илон Маск Twitterни катта пулга сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.


Янгиликлар

Архив