Тwitter асосчиси Жек Дорси компанияни тарк этди
30 Ноябрь 09:09

Тwitter асосчиси Жек Дорси компанияни тарк этди

NUR-SULTAN. Kazinform - Микроблоглар хизмати асосчиси, миллиардер Жек Дорси душанба куни Тwitter бош директори лавозимини тарк этди. Компания ислоҳотлар олиб боради ва Facebook ҳамда ТikТоk билан рақобатлашади, деб хабар беради Кazinform BBC га таяниб.

Душанба куни Тwitter, Inc. Компанияси Twitterда бош директор Жек Дорсининг ўрнига сўнгги тўрт йил давомида технология бўйича бош директор бўлиб ишлаган Параг Aгравал эгаллашини маълум қилди.

«Мен Тwitterни тарк этишга қарор қилдим. Чунки компания таъсисчиларидан мустақил, олға интилишга тайёр, деб ҳисоблайман. Мен янги директор сифатида Парагга ишонаман. Тwitterда ишлаган сўнгги 10 йил ичида у компанияни ўзгартирди», — дея Дорсининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда жаҳон ахборот агентликлари.

Д.Дорси Тwitterда компания ходимларига хайрлашув хатини қолдирди: «Деярли ҳамма эшитганига шубҳам бор, мен Тwitterни тарк этдим».

Facebook ва ТikТоk ижтимоий тармоқлари билан бозор учун курашаётган Тwitterнинг дунё бўйлаб 400 миллионга яқин фойдаланувчиси бор. Facebookда 2,8 миллиард, ТikТоkда эса 1 миллиард фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.

Дастурчи Жек Дорси Тwitterни 2006 йилда ташкил топганидан бери бошқариб келади. 45 ёшли Дорсининг бойлиги ҳозир 12 миллиард доллар.


Янгиликлар

Архив