Twitter акциядорлари Илон Маскни судга берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Twitter акциядорлари Илон Маск ва компанияни судга берди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Инвесторларнинг фикрича, миллиардер битимни бекор қилиш ёки харид нархини сезиларли даражада пасайтиришга рози бўлиш учун Twitter акциялари нархини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда. Компания акциялари аллақачон 12 фоизга тушиб кетган.

Маск Twitterни апрел ойи охирида 44 миллиард долларга сотиб олишга рози бўлди. Аммо кейин ижтимоий тармоқдаги ботлар сонидан қониқмагани сабаб келишувни тўхтатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск Twitterни 44 миллиард долларга сотиб олиши ҳақида хабар берилганди.


Сўнгги хабарлар