Турон йўлбарси 2025 йилда Қозоғистонга қайтади - Экология вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги матбуот котиби Олжас Беркинбаев ўзининг Facebookдаги саҳифасида Қозоғистонда Турон йўлбарси популяциясини тиклаш бўйича чора-тадбирлар қандай амалга оширилаётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугун, 29-июл – Халқаро йўлбарслар куни муносабати билан ҳамкасбларга ушбу мавзу бўйича турли саволлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан бугунги постимиз билан жавоб беришга ҳаракат қилдик.

20 - аср бошларида ер юзида йўлбарсларнинг 9 тури мавжуд бўлиб, уларнинг сони 100 мингдан ошди, 21-аср бошларида эса 3,5 мингга яқини қолган. Турон йўлбарсларининг сўнгги вакиллари 1970 йилларда ғойиб бўлган.

Ҳозирги вақтда Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Балхаш яқинидаги йўлбарслар популяциясини тиклаш бўйича 15 йиллик дастурни яратди. У жониворнинг яшаш муҳитини тайёрлаш, йўлбарсни табиатга қўйиб юбориш, дастур ижросини назорат қилиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади», — деб ёзади вазирлик вакили.

2018-йилда «Иле-Балхаш» қўриқхонаси ташкил этилиб, бу ерда биотехник тадбирлар ёрдамида ёввойи чўчқа, қулон, қорақуйруқларни кўпайтириш, Бухоро буғуси популяциясини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

«Ушбу чора-тадбирлар амалга оширилгандан сўнг, экотизим йўлбарслар популяциясини ушлаб туриши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Қозоғистон йўлбарслар бўйича халқаро саммитда Турон йўлбарсларини Марказий Осиёга қайтаришга тайёрлигини билдирган эди. 2017 йилда эса Қозоғистон ва Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси (WWF) Жанубий Балхаш ва Или дельтаси минтақасида йўлбарсларни реинтродукция қилиш дастурини амалга ошириш бўйича Меморандум имзолади. Биринчи йўлбарслар 2025 йилда мамлакатимизга келтирилади», — дейди Олжас Беркинбаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар