ТуркПА комиссияси мажлисида сенатор Нурлан Бекенов иштирок этди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати аъзоси Нурлан Бекенов Туркий давлатлар Парламент Ассамблеясининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича комиссияси мажлисида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишнинг асосий мавзуси «ТуркПАга аъзо мамлакатларда биохилма-хилликни муҳофаза қилиш» бўлди. Сенатор бошқа мамлакатлар парламентарийлари билан биргаликда комиссия фаолияти якунлари ва ушбу мавзу бўйича ҳисоботни муҳокама қилди.

photo

Йиғилиш иштирокчилари биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик билан таъминлаш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини, шунингдек, бу борадаги мавжуд вазият ва муаммоларни аҳолига етказишда парламент фаолияти муҳимлигини таъкидладилар.

Комиссия аъзолари «Репродуктив саломатлик тўғрисида»ги намунавий қонун лойиҳаси юзасидан амалга оширилган ишларни ҳам муҳокама қилди.


Сўнгги хабарлар