Туркманистонда қурилаётган Аркадағ шаҳри давлат аҳамиятига молик шаҳар мақомини олди

None
ASTANA. Kazinform – Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Фармон имзолади, унга кўра Туркманистонда қурилаётган янги Аркадағ давлат мақомига эга бўлган шаҳар мақомини олди, дея хабар беради Kazinform Türkmenistan Bu gün агентлигига таяниб.

Ҳужжат билан Аркадағ шаҳар ҳокимлигига Адалат вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Туркманистон қонунчилигига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Fergana News хабарига кўра, Аркадағ қурилиши 2019 йил апрель ойида бошланган. Шаҳар объектларининг тантанали очилиш маросими яқин кунларда ўтказилиши ваъда қилинган эди. Режаларга кўра у «ақлли шаҳар» бўлиши керак. Унда электробуслар ва электромобиллар ҳаракати ташкил қилинади, қуёш панеллари, шамол турбиналари ўрнатилади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Гурбангули Бердимуҳамедов республика Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Рашид Мередовга янги шаҳарни Гиннеснинг рекордлар китобига «Минтақадаги энг йирик, ноёб ва гўзал шаҳар» сифатида киритиш масаласи билан шуғулланишни топширган эди.

Илгари Ашхобод Ахал велаятининг маъмурий маркази бўлган, кейин эса алоҳида маъмурий бирлик таркибига олинган. Ҳозир минтақанинг пойтахти Ашхободдан саккиз километр узоқликда жойлашган Аннау шаҳридир.

Фото: turkmenportal.com

Сўнгги хабарлар