Туркманистон ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берди

None
None
ASHGABAD. Kazinform - Туркманистон Жаҳон савдо ташкилотига кузатувчи сифатида аъзо бўлиш учун ариза берди, деб хабар беради Kazinform «Xabar 24» га таяниб.

Тегишли фармон Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан имзоланди.

ЖСТга аъзо бўлиш тартибига кўра, бу масала ташкилот Бош Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.

Aшхобод Жаҳон савдо ташкилотида кузатувчи мақомига эга бўлиш мамлакат миллий иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшишига ишонади.


Сўнгги хабарлар