Туркманистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Октябр ойида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Қозоғистонга давлат ташрифи кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермуҳамбет Қонисбаев ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев раислигида видеоконференция форматида қозоқ-туркман сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.

«Тадбир доирасида томонлар Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги ҳамкорликнинг ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2021 йил октябр ойида Ашхободга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг 2022 йил октябр ойида Қозоғистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш шунингдек, Туркманистон томонининг 6-чи ОҲИЧК саммитида, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва «Марказий Осиё – Россия» саммитида иштирок этишга алоҳида эътибор қаратилди», - дейилади хабарда.

Маслаҳатлашувлар натижаларига кўра, томонлар Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги алоқаларнинг юқори даражасини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.



Фото: tdh.gov.tm


Сўнгги хабарлар