Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудидан Қозоғистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш чоралари кўрилмоқда

Фото:
ASTANА. Кazinform – Туркия жануби-шарқида содир бўлган ҳалокатли зилзиладан сўнг Қозоғистон фуқароларини Газиатеп шаҳридан мамлакатга эвакуация қилиш чоралари кўрилмоқда, дея хабар беради Кazinform Қозоғистоннинг Туркиядаги Элчихонасига таяниб.

«Қозоғистонга қайтиш ниятида бўлган Қозоғистон Республикаси фуқаролари 7 феврал куни соат 12:00 да Газиантеп аэропортида тегишли тартиб-қоидалардан ўтишга тайёр бўлишлари керак. Бундан ташқари, Қозоғистонга қайтиш ниятида бўлганлар рўйхатини тузиш учун +90 538 8807041, +90 3124919100 телефон рақамларига мурожаат қилишлари керак», — дейилади Элчихона хабарида.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар