Туркиянинг жануби-шарқида 4,1 магнитудали зилзила юз берди

None
АNKARА. АNADOLY – Кazinform – Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш провинциясида 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (АFAD) маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 18:40 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Туркўғли ҳудудида жойлашган.

Аввал хабар берганимиздек, 6 феврал куни Қаҳраманмарашда магнитудаси еттидан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлган эди. Зилзила мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Зилзила оқибатида етказилган моддий зарар икки триллион турк лирасини (105 миллиард доллардан ортиқ) ташкил этади. Сўнгги маълумотларга кўра, Қаҳраманмарашдаги зилзила қурбонлари сони 50 096 кишини ташкил этади, 107 204 киши жароҳат олган.

Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар